Ассалому алайкум! Ҳурматли домла, бир киши биринчи хотинидан фарзанд кўрмаганлиги учун иккинчи турмушини қурган ва ҳозирда фарзандли. Лекин, биринчи турмуш ўртоғини талоғини бермаган экан. Шундай бўлса хам биринчи турмуш ўртоғи билан 3 йилдан бери бирга яшамайди, ҳаттоки бир бирини кўрмаган ҳам. Шундай холатда уларнинг никоҳи ўз кучида қоладими? Биринчи турмуш ўртоғи бошқа оила қурса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Токи эри, талоқ сўзи ёки талоққа далолат қиладиган сўзлардан бирортасини айтмагунича никоҳлари узилмайди. Валлоҳу аълам!