Ассалому алайкум! Ман интерер дизайн соҳасида юрган одамман ман уйлар чизмасини ҳонани ички дизайнини яратаман. Орада магазинларга бориб нарх наволарни суриштиришга бораман. Шунда манга агар сиз бизнинг маҳсулотимизни сизнинг ички дизайнга қўйб берсангиз ва сзнинг номингиздан клиентлар келса сизга процент чиқариб берамиз деб айтишади. Қисқа қилиб айтганда ман реклама қилиб бераман. Шундай ҳолатда ҳаром бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Уларни молини агар ҳалол бўлса, далолат қилиб ёки реклама қилиб бериб ҳақ олишингиз жоиз. Аммо сизни орқангиздан борган мижозларга сизни хизмат ҳақингизни ҳам қўшиб қиммат сотишмасин. Яъни сиз уларга ишлаган хизматингизни пулини мижоздан олишмасин. Реклама қилганингиз учун келишув асосида бир марта ҳақ олинг. Валлоҳу аълам!