Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уммат учун

21:22 / 01.08.2021 | Жасурбек | 1224

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўпчилик ўзининг дарди билан яашайди. Устоз. Уммат учун, мўмин-мусулмонлар учун куйиб пишиб яшашнинг фазилатлари ҳақида оят ва ҳадислар келганми? Шуларни ўқиб биз ҳам фақат ўзимизни ўйламай, уммат учун жон-куйдириб ҳаракат қилардик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингизнинг зиммангиздаги вазифаларни адо қилишга ҳаракат қилинг. Шариатга амал қилиб яшасангиз, умматнинг ғамига қўшган ҳиссангиз шу бўлади. Ҳар ким ўзини ва оиласини ислоҳ қилса, бунинг ортидан жамият ислоҳ бўлади. Жамиятнинг ортидан юрт ислоҳ бўлади. Юртнинг ортидан уммат ислоҳ бўлади. Шариатга оғишмай амал қилинг, яхши илм олиб, уммат учун керакли мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилинг. Мана шу уммат учун куйиб-пишиб яшашингиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat