Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Про слова Пророка мир ему

22:48 / 20.01.2022 | Yandex | 981

Ассалому алайкум! В одном видео, услышал одну вещь, где якобы пророк Мухаммад мир ему в Пятницу во время хутбы одному сахабе, который спросил "Куда я попаду?", ответил "Ты попадешь в ад!" На самом деле, есть ли такой хадис от него мир ему?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ،‏.‏ وَحَدَّثَنِي مَحْمُودٌ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، أَخْبَرَنَا مَعْمَرٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، أَخْبَرَنِي أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ ـ رضى الله عنه  أنَّ النبيَّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ خَرَجَ حِينَ زَاغَتِ الشَّمْسُ فَصَلَّى الظُّهْرَ، فَلَمَّا سَلَّمَ قَامَ علَى المِنْبَرِ، فَذَكَرَ السَّاعَةَ، وذَكَرَ أنَّ بيْنَ يَدَيْهَا أُمُورًا عِظَامًا، ثُمَّ قالَ: مَن أحَبَّ أنْ يَسْأَلَ عن شيءٍ فَلْيَسْأَلْ عنْه، فَوَاللَّهِ لا تَسْأَلُونِي عن شيءٍ إلَّا أخْبَرْتُكُمْ به ما دُمْتُ في مَقَامِي هذا، قالَ أنَسٌ: فأكْثَرَ النَّاسُ البُكَاءَ، وأَكْثَرَ رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يَقُولَ: سَلُونِي، فَقالَ أنَسٌ: فَقَامَ إلَيْهِ رَجُلٌ فَقالَ: أيْنَ مَدْخَلِي يا رَسولَ اللَّهِ؟ قالَ: النَّارُ، فَقَامَ عبدُ اللَّهِ بنُ حُذَافَةَ فَقالَ: مَن أبِي يا رَسولَ اللَّهِ؟ قالَ: أبُوكَ حُذَافَةُ، قالَ: ثُمَّ أكْثَرَ أنْ يَقُولَ: سَلُونِي سَلُونِي، فَبَرَكَ عُمَرُ علَى رُكْبَتَيْهِ فَقالَ: رَضِينَا باللَّهِ رَبًّا، وبالإسْلَامِ دِينًا، وبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ رَسولًا، قالَ: فَسَكَتَ رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ حِينَ قالَ عُمَرُ ذلكَ، ثُمَّ قالَ رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ: والذي نَفْسِي بيَدِهِ لقَدْ عُرِضَتْ عَلَيَّ الجَنَّةُ والنَّارُ آنِفًا، في عُرْضِ هذا الحَائِطِ، وأَنَا أُصَلِّي، فَلَمْ أرَ كَاليَومِ في الخَيْرِ والشَّرِّ 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу хабар қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш тиккадан оққан пайтда (уйларидан) чиқиб, пешин намозини ўқиб бердилар. Салом бергач, минбарда туриб, қиёматни ва ундан олдин улкан ишлар бўлишини зикр қилдилар. Сўнгра: “Ким бирор нарса ҳақида сўрамоқчи бўлса, сўрасин. Аллоҳга қасамки, мендан нимани сўрасангиз, модомики шу жойимда эканман, албатта айтиб берман”, дедилар. Одамлар кўп йиғлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сўрайверинглар”, деб кўп айтдилар. Бир киши у зотнинг олдиларига бориб, “Менинг кирадиган жойим қаер, эй Аллоҳнинг Расули?” деди. У зот: “Дўзах”, дедилар. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа туриб, “Менинг отам ким, эй Аллоҳнинг Расули?” деди. “Сенинг отанг Ҳузофа”, дедилар. Кейин яна кўп марта “Сўрайверинглар, сўрайверинглар”, дедилар. Охири Умар тиз чўкиб, “Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллламни Расул деб рози бўлдик”, деди. Умар шундай деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтадилар. Кейин: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ҳозиргина намоз ўқиётганимда менга мана бу девор тарафда жаннат ва дўзах намоён қилинди, бугунгичалик яхшилик ва ёмонликни кўрмаганман”, дедилар”.
Саҳиҳи Бухорий, 7294-ҳадис. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat