Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа диндагиларга нима бўлади

18:11 / 13.05.2017 | Zohidjon | 4300

Ассалому алайкум! Агар қалбида заррача иймони бўлган киши гуноҳларига яраша жазосини олгач жаннатга киради дeб эшитгандим. Бошқа диндагиларга нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иймони бўлиб гуноҳкор бўлиш бошқа нарса, бошқа динга эътиқод қилиш бошқа нарса. Иймони бўлатуриб гуноҳкор бўлишнинг ҳам даражалари бор. Баъзилар ўзларини мўминман десаларда куфр иш ва сўзлардан ўзларини тиймасалар, уларни мўмин деб айтилмайди. Чунки иймон билан куфр бандада жамланмайди. Шунинг учун мусулмонман деган киши қайси амаллар кишини иймон доирасидан чиқариб қўйишини ўрганиши фарзи айндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатлари у зотдан олдинги барча динлар ва шариатларни бекор қилган.

عن جابر رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى ؟ ! لقد جئتكم بها بيضاء نقية ، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي » . رواه أحمد ، والبيهقي

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб “Биз яҳудийлардан ҳадис(ҳикоя ва маъруза)лар эшитамиз” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлар(ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис(дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди” дедилар». Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat