Ассалому ассалому! Яқинда бир китобдан "Намознинг макрухлари" хақида ўқиб қолдим. 1. Қуръони каримдаги тартиб бўйича пастки сурадан тепа сурага чиқишлик. Масалан;《Таббат》сурасини ўқиб, иккинчи ракаътга 《Изажа》сурасини ўқишлик макурух. 2. Бир сура билан иккинчи сура ўртасида ёлғиз бир сурани ташлаб ўқишлик, масалан; 《Изажа》сурасини ўқиб, 《Таббат》сурасини ташлаб 《Ихлос》сурасини ўқишлик. Намозни шундай уқиш макрух саналадими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Намоз ўқийдиган одам ёдлаган сураларини Қуръондаги тартибини ҳам билиб олиши керак. Валлоҳу аълам!