Ассалому алайкум! Жамоат билан хуфтон намозини ўқиб бўлгач витр намозига турамиз, бунда ҳамма ўзи ўқийдими, ёки жамоат бўлиб имом ўқиб берадими? Агар ўзи ўқиса овоз чиқариб ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Рамазон ойида витрни жамоат билан ўқиш афзал. Ундан бошқа ойларда витрни жамоат бўлиб ўқиш жоиз эмас. Витрни ёлғиз ўқигувчи овозини чиқармай ўқийди. Валлоҳу аълам.