Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарбия

08:01 / 19.07.2017 | Nodir | 3653

Ассалому алайкум. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. 3 саволим бор эди.
1). Мушриклар аслида ким?
2). Бирон бандаси гуноҳини кўриб, уни қайтарсак, Қуръондан ва ҳадисдан билганларимиз бўйича насиҳат қилсак. Маъноси бирку аммо сўзма-сўз гапириб бeра олмасак гуноҳ ҳисобланмайдими?
3). Жиянларим ота eтим. Болағат ёшига eтди. Ҳозирда Аллоҳни танитишга намозни ўқишни ўргатаябман. Мeни васийлигимга ўтган. Аммо онаси “ҳали ёш ундан кўра ўқисин” дeб қўймаяпти. Дунёвий билимларни ўргат дeяпти. Мeн уни ҳам буни ўргатишга ҳаракат қилвомман. Онасига қўшиб жиянларимниям жавобини ман бeраманми? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). ШИРК Куфрнинг бўлакларидан бири ширк бўлиб, Аллоҳ таолонинг зоти, сифати ёки ибодатида Аллоҳ таолодан бошқасини Унга шерик қилишга айтилади. ширк қилиш бир неча турда бўлади: 1. Зотда шерик қилиш. Аллоҳ таолонинг зоти ва Унинг илоҳлигида Ундан бошқасини Унга шерик қилишлик насронийлар Аллоҳни учта, Мажусийлар Аллоҳни иккита, бутпарастлар бир неча илоҳларни даъво қилганликлари кабидир. Бунинг барчаси зотда ширк келтириш дейилади; 2. Сифатларда ширк келтириш. Бунда Аллоҳ таолонинг илоҳлигида Ундан бошқаларни Аллоҳга шерик қилинмасада, Аллоҳга хос бўлган сифатларда бошқа нарсаларни Унга шерик қилинади. Улар ҳақида кейинчалик сўз юритамиз; 3. Ибодатларда ширк келтириш. Аллоҳ таоло Ўзининг улуғлигини изҳор қилиш учун бандалари зиммасига фарз қилган амалларни ибодат деб номланади. Намоз, рўза, рукуъ, сажда, каъбани тавоф қилиш ва қурбонлик килиш шулар жумласидандир. Кимки бу ишларда Аллоҳ таолодан бошқасини Аллоҳга шерик қиладиган бўлса, ибодатда ширк қилган ҳисобланади. Аллоҳ таолодан Ўзгага сажда қилиш, рукуъ қилиш ёки уни ҳузурида намозда қиём тургани каби қоим бўлиш, қабрларга сажда қилиш, вали, пирларга атаб рўза тутиш, уларга атаб қурбонлик қилиш, уларнинг номига назрлар аташ, бирор киши ёки қабрини каъбани тавоф қилгани каби тавоф қилиш, Аллоҳ таолога хос бўлган нарсаларни Аллоҳ таолодан бошқасидан сўраш кабилар ибодатда ширк келтириш ҳисобланади. ҲУКМ ЧИҚАРИШДА ШИРК КЕЛТИРИШ Ҳукм чиқарувчи зот Аллоҳ таолонинг ўзидир. Бирор нарсани ҳалол ёки ҳаром эканлиги борасида Аллоҳ таоло ҳукм чиқаради. Ким Аллоҳ таолодан ўзгани ушбу сифатда Аллоҳга шерик қилса, ҳукмда ширк келтирган ҳисобланади. Масалан, бирор бир пир ёки валини қайтарган нарсасини ҳаром деб билиш, пир бирор ишга буюса, у ишни Аллоҳ фарз қилгани каби фарз деб билиш, Аллоҳдан бошқанинг ҳукмини Аллоҳнинг ҳукми каби даражага кўтариш ҳукмда ширк келтириш дейилади. ИЛМДА ШИРК КЕЛТИРИШ Куллий, яъни барча нарсанинг илмини қамраб олиш, зотий – Аллоҳ таолонинг зотига хос бўлган, касб қилиб топилмаган ғайб илми Аллоҳга хос сифатдир. Унинг зиддида жузъий ва Аллоҳ таоло тарафидан берилган илм туради. Уларни ғайб хабарлари дейилади. Ким Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлган ғайбни билишида Аллоҳ таолодан ўзгани Унга шерик қилса, илмда ширк қилган бўлади. Масалан, бир киши бирор набий ёки валийни ғайбни билувчи деса, яъни коинотдаги барча нарсанинг илмидан бохабар ёки ҳаётлигида ёки вафот топганидан кейин бизнинг барча ҳолатларимиздан хабардор ҳамда улар учун узоқ-яқиндаги барча нарсалар бирдек маълумдир, деб билса буни илмда ширк келтириш дейилади. ҚУДРАТДА ШИРК КЕЛТИРИШ Аллоҳ таоло барча нарсага қодир, Унинг қудрати мутлоқдир. Бирор нарса Унинг қудратидан ташқарида эмас. У ҳамма нарсага қодир зотдир. Бу сифатни Аллоҳ таолодан бошқасига исбот қилиш қудратда ширк келтириш дейилади. Инсонларга фарзанд ато қилиш, Аллоҳ таолонинг қудрати билан бўлади. Мақсадларни ҳосил қилиш, ёмғир ёғдириш, ризқ бериш, вафот топтириш, ҳаёт ато қилиш, фойда ва зарар етказиш барчаси Унинг қудрати билан бўлади. Ким бирор набий ёки вали шу ишларни қила олади, деб эътиқод қилса, яъни фарзанд сўрасак фарзанд бера олади, муродимизни ҳосил қила олади, ҳаёт-мамотимиз унинг қўлида, деб эътиқод қилса, қудратда ширк келтирган бўлади. ЭШИТИШ ВА КЎРИШДА ШИРК КЕЛТИРИШ Аллоҳ таоло хос тарзда эшитиш ва кўришга эгадир. У ҳақда батафсил маълумот қуйида зикр қилинади. Бундай Аллоҳга хос бўлган сифатга ўзгани шерик қилиш эшитиш ва кўришда ширк келтириш дейилади. Масалан, бирор вали зотни узоқ-яқиндан туриб бизнинг барча гапларимизни эшитиб туради, турган жойида бизнинг барча ишларимизни кўриб туради деб билиш эшитиш ва кўришда ширк келтириш дейилади. СИФАТЛАРДА ШИРК КЕЛТИРИШ Ҳар жойда ҳозиру нозир бўлиш ва ҳар жойда мавжуд бўлиш Аллоҳ таолонинг зотига хосдир. Аллоҳ таолодан бошқа бирор набий ёки вали учун бу сифатни тан олиш сифатларда ширк келтириш дейилади. Шунингдек, тавҳид бобида келадиган Аллоҳ таолонинг бошқа сифатларида бирор шахсни шерик қилиш ҳам сифатларда ширк келтириш дейилади. Куфр ва ширк келтириш асло кечирилмайдиган улкан гуноҳ бўлиб, ундай киши абадий дўзахда бўлади. Кофир ва мушрик кишининг дунё борасида қилган дуоси қабул бўлади. лекин, охират борасида қилган дуоси қабул бўлмайди. 2). Бу ҳадисни маъносини айтиш ҳисобланади. Шунинг учун гапираётганда “шу маънода оят ва ҳадис бор” дейилиши керак. 3). Таълим тарбиясига қарсангиз, ажрга эга бўласиз. ХУЛОСА Хар бир кичик мартабадаги нарса ўзидан юқори турувчининг қарамоғи ва назорати остида бўлиши керак. Бешала сезги аъзо қанчалар мукаммал бўлмасин ўз фаолиятини юритишда ақлга мухтождир. Уларни ақл назорати остида истемол қилинса, тўғри ва кўп фойда олинади. Шунингдек ақл ҳам ваҳий назорати остида, унинг кўрсатмларига мувофиқ тарзда истемол қилинса, уни ўз ўрнида ишлатилган бўлиб, дунёвий ва ухровий нажотга сабаб бўлади. Дунё ақлли деб тан олган Ибн Сино, Беруний, Улуғбек, Ал-Ҳоразмий, Навоий, Заҳируддин Муҳаммад Бобур каби улуғ мутафаккир олимлар ҳам аввало ақлларини илоҳий таълимотлар билан суғориб, сўнг умрлари мобайнида унинг назорати остида иш юритганлар. Уларнинг барчалари ўн ёш атрофида Қуръонни тўлиқ ёд олган ва ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларида мукаммал бўлганлар. Бу нарсалар ёзган асарларида яққол кўриниб туради. Бангладешлик олим, нақшбандий тариқатининг пешволаридан бўлган Алтоф Ҳусайн роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Ислоҳий хитоб" номли асарларида Афлотуннинг Мусо алайҳисслом билан бўлган қиссасини келтирган. Унда: “Афлотун Мусо алайҳиссаломга: “Агар сиз менинг саволимга жавоб берсангиз, динингизга кираман”, деди. Мусо алайҳисслом: "Сўрамоқчи бўлган нарсангни сўра”, дедилар. У: “Камон отувчи Аллоҳ, мусибатлар камон ўқлари ва инсон нишон бўлса, ундан қандай қутилиш мумкин?”, деди. У зот: “Бу жуда осон. Бунинг учун камончи томонида ва унга якин кишилардан бўлсанг бўлди. Агар Аллоҳга итоат қилсанг ва даргоҳига бош эгсанг, нажот топасан”, дедилар”, дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat