Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ва жабр кўриш

19:06 / 03.10.2016 | Baxrom0737 | 2533

Ассалому алайкум! Аллоҳдан сизга сихат-саломатлик, сўровчиларга қилаётган одилона хизматларингиз учун хосил бўладиган ажру-савобларни баракотини беришини тилаган ҳолда саволимни берсам. Мени касбим авиачипта сотувчи корхонанинг раҳбари лавозимидир. Мен оддий, ҳамма қатори ойлик иш ҳақи учун ишловчи ишчиман. Мени устимда бизни бошқарувчи корхона хўжайини бор. Лекин, хўжайинни ўзининг касби бошқа, яъни давлат корхонасида ишчи. Иш жараёнида мен ишхонадаги юз бераётган ҳар бир нарсани хабарини беришни ва бирор мижоз таклиф билан чиқса олдин хўжайинни олдидан ўтишини, гаплашиб розилигини олиб беришини сўраган ҳолда ишлардик. Кунлардан бир куни бир мижоз бизга катта миқдорда иш беришини ва бирга ишлашни таклиф қилди. Мен 4 кун мобайнида ўзим келишган ҳолда ишлаб кўрдим. 4-куни биз унга хизматимизни тўлақонли кўрсатганимизда, яъни билетни сотганимизда ўша сотилган авиачиптларни пулини ваъда қилган вақтларида олиб келмади. Эртаси куни мен “тўхтатаман ишни олдин қарзингизни беринг. Кеча бераман деб ваъда қилгандиз бермадиз” деб айтдим. Сўнгра мижоз “менда ҳозир яна буюртмаларим бор” деб айтганидан сўнг мен “хўжайин билан гаплашинг, агар буюртмасини қилиб беринг деса қилиб бераман” дедим. Хўжайин билан ўша мижозни учраштирдим, ўзим гувоҳлигимда гаплашиштиришга муваффақ бўлдим. Хулосада хўжайин менга шу мижозни барча буюртмаларини битириб беришимизани талаб қилган ҳолда ишни бошладик. Ушбу мижоз билан 10 кундан кўпроқ иш олиб бордик. Ҳар бир буюртмаси ҳақида хўжайинга хабар бериб ҳар куни ўз ишимни бажардим. Сўнгра мижознинг қарзи кўпайиб кетгани учун ишни тўхтатишга бир ёқадан хулоса қилдик. Қарзни олиб қайтаддан иш бошлаймиз деган фикр билан мижоздан пулни ҳаммасини беришини сўрадик. Хўжайин билан мижоз ўртасида тушунмовчилик бўлиб урушиб жанжаллашиб кетишди. Оз-оздан қарзини тўлаётган мижоз менга “хўжайнинг мени қаттиқ ҳақоратлагани учун пулни тўлашдан бош тортаман” деб айтиб, бошқа қарзини тўламаслигини билдирди. Сўнгра ўзи ҳам қочиб кетди. Ҳозирда тополмадик. Энди бўлса хўжайин “сен айбдорсан, энди қолган қарзларни бўйнинга олгин, мен 30%ни, сен 70%ни тўлайсан” деб туриб олган. Ўйлайманки, ёзганларим ҳаммасини яхши тушунасиз. Ҳурматли домлалар сизлардан масалага ойдинли киритиб, кимни қанчалик айби борлигини ва нима учунлигини айтиб берсангизлар. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар айтганларингиз рост бўлса, сизни тўламасликка ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat