Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижарада ботил шартнинг хукми

12:12 / 23.08.2020 | Sardor Niyazov | 1113

Ассалому алайкум! Бир одам заказ бериб кийим тиктирмокчи. Тикувчи шундай 2 та шартни қўйган. 1- пул олдиндан берилади. Иккинчиси ёқмаса пулинг қайтмайди. Товарни барибир оласан деган. Саволим шундан иборатки асли шариатда бундай шарт ботил эмасми? Ботил бўлса ақдни ҳам ботил қиладими? Иккинчи тарафи ғарар эмасми, Чунки тикувчи яхши тикса фойдасига, ёмон тикса зиёнига? Бу ерда иш питгандан кейин танлаш ихтиёри ёқ ку? Охирги саволим, ўзбек тилида савдо боби ҳақида борича муфассал баён қилинган, ёритиб берилган қандай манбани тавсия қиласизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда диёнат меъёри ўзгариб қолди. Буюртмачини ҳолига қаралинади. Хизмат ҳақини бермаслик эҳтимоли катта бўлса хизмат ҳақини олдиндан олиб омонат шаклда тутиб туриши мумкин. Агар тикувчи буюртмада кўрсатилгандек шартларга кўра тикиб таёрласа мижоз “ёқмади олмайман” дейишга ҳақи йўқ. Мабодо буюртмада келишилган шартлар топилмаса олмасликка ҳақи бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat