Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу тижорат жоизми

13:35 / 26.07.2023 | Farruh | 427

Ассалому алайкум! 1) Мен савдо билан шуғулланмоқчи эдим. Лекин менда сармоя юқ. Мен мижозлар билан гаплашиб келишган ҳолда бошқа давлатдан мол олиб келибериш учун олдиндан пул олсам (хизмат хаққим билан бирга) бўладими. Бунда мен сотиб олишимдаги нархни айтмасам, уларга ўзимни хизмат хаққимни қўшиб айтсам ва улар рози бўлишса (чунки бошқа савдогарлар олиб келиб сотаётганидан арзонроқ сотаман) савдо дуруст бўладими? 2) мен бир мижозимга (агар менга 10 миқдор молнинг пулини 1 йилга қарзга берсанг, мен сенга 1 миқдор молни совға қиламан ва 1йилдан сўнг 10 миқдор молнинг пулини ўз ҳолича қайтараман) десам савдо дуруст бўладими? 3) мен бир бой киши билан шерик бўлиб, унинг пулини олиб савдо қилсам ва фойдани тенг ёки келишган миқдорда бўлишсак савдо дуруст бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Товарнинг ўз нархи ва хизмат ҳақингизни қанчалигини мижозларга айтишингиз шарт. Айтмай иш қилиш учун мол ўзингизники бўлиши ёки ўша бошқа давлатлардаги мол эгаларининг сотув вакили (яъни уларнинг ишчиси) бўлишингиз керак.

2). Бўлмайди. Бу рибодир.

3). Пул эгаси билан келишув тузиб, унинг пулига тижорат қилиб, сўнгра кўрилган фойдани бўлишиш музораба дейилади. Унинг амал қилиш шарт бўлган ўз қонун-қоидалари бор, жумладан сармоя миқдори аниқ бўлиши, фойда нисбатларда тақсимланиши аниқ белгилаб қўйилиши, зарар кўрилса уни сармоядор кўтариши каби. Валлоҳу аълам! 

Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/317 


Топ рейтинг www.uz Openstat