Ассалому алайкум! Мен текстил соҳасида навбатчи электрик бўлиб ишлайман, вазифамда жавобгарликлар бор. Бутун заводда муаммо чиқганда ҳар қандай қурулмани ишга тушириб юбориб унумдорликни камайтирмасликга ҳаракат қилиш, баъзан шундай ҳолатлар бўлади ойлаб машинкаларда замонавий бўлгани сабаб носозлик чиқмайди ойлаб бекор ўтирамиз. Шитларимзи чангини артамиз, тозалигига қараймиз, ўзимизга тегишли бўлмаган ишларда бекор вақт ишчиларга ҳам ёрдам бериб турамиз. Телефон титкилаймиз базан тунги сменаларда бир оз ухлаб оламиз ёки нафл намоз ўқиймиз, рақамимизни билишади, ўзлари тел қилиб чақиришади. Шундай ҳолатларда ҳам биз қолган ишчиларга қараганда кўп маош оламиз шу ойлигимиз кўплиги қилаётган ишимиз ризқимизга барака берармикан деб ўйлаб қоламан.
– Ва алайкум ассалом! Зиммангиздаги вазифаларни тўла-тўкис адо қилаётган бўлсангиз, олган маошингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!