Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фойда олиш мақсадида ҳамкорликда иш юритиш

12:29 / 19.12.2018 | Абдиманнон | 1824
Ассалому алайкум! Ўртоғим савдода (олиб-сотиш билан) фаолият юритарди, бир кун келиб савдони кенгайтириш учун пул берсам фойдасидан ҳар ой энг камида 100 сўм (мисол сифатида) беришини айтди фойдага қараб ундан ошиши ҳам мумкинлигини билдирди. Ўзим расмий иш билан шуғулланаётганлигим учун унинг савдо ишига аралашиш ёки яқиндан танишиш имконияти мавжуд эмас, шу сабабдан зарар қилган тақдирда зарарга шерик бўлмаслигим айтди мен эса рози бўлдим. Ушбу шартга қўшимча равишда рибо бўлмаслигини олдини олиш ниятида зарар қилган тақдирда ҳар ой менга берадиган энг кам сўммани зарар кўрган ойда бермаслигини айтганман, кейинги ойдан эса юқорида келтирилган шартлар бўйича кетиш мумкинлиги келишдик. Қўшимча равишда шуни айтишим мумкинки ўртоғим анча вақтда бери шу иш билан шуғулланади ҳамда ҳар ойда менга берадиган пул миқдори унинг фойдасининг 50%идан камлигига бир неча бор гувоҳ бўлганман, зарар қилиш хавфи кам бўлганлиги сабабли шунга рози бўлганман. Мазкур ишда рибо мавжудми, агар мавжуд бўлса ушбу фаолиятни давом эттириш учун келишувнинг қайси қисмларини ўзгартириш керак. Шу масалага тегишли бошқа Қуръон ва Ҳадислардаги ҳукмлар тўғрисида маълумот беришингизни истардим. Раҳмат, Аллоҳ барча хайрли ишларингиз ривожини берсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг 

http://fiqh.uz/maqola/669


Топ рейтинг www.uz Openstat