Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шомни вақти

22:26 / 10.08.2021 | Play & Win | 1734

Ассалому алайкум! Аллоҳ умринггизни зиёда қилсин! Жуда қийин аҳволдаман чунки намозимни ҳеч бундай кечиктирмагандим! Илтимос ёрдам беринг! Излаш хизматидан тўлиқ жавоб олмадим. 1)Соат 18:25да Асрни ўқиб бўлиб чиқдим ва тоғам бувам ва бувимни касалхонадан чиқишини ва уларни олиб келишимизни айтди. Мен шомни вақти чиққунича улгураман деб ўйладим. Соа 18:40лар атрофида йўлга чиқдик. Шомни вақти бизнинг шаҳарда 19:50да киради ва 21:09да чиқади. Соат 21:04да уйга келдик ва таваккал қилиб Шом намозини ўқидим ва 3ракат фарзни соат 21:08да тугатдим. 2ракат суннатни эса 21:10 да тугатдим. Шом намози 21:09да чиққан эди. Менинг намозим дуруст эмасми? 2)Кейин менда имконият бор эди таҳоратим ҳам бор эди касалхонанинг ховлисида майсаларнинг устида ўқишга! Мен ўқимаганим сабаби, эгнимда шортик(тиззадан бироз тушган) ва футболкада эдим! Ва уй кийимда эдим хожатхонага кирганман ва бошқалар...., саволим шуки шу ҳолатимда намоз ўқишим керак эдими? Энди нима қилай қазосини ўқийми? Лекин шомни вақти чиққунга қадар 3ракат фарзни адо қилдим, 2ракат суннатни тугатганимда 1дақиқа кеч қолдим. Менинг тақвимим Ислом.уз сайтининг иловаси бўйича.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Намозингиз дуруст.

2). Кийимларга нажосат тегмаган бўлса, тиззадан пастроқда бўлган шортик билан ўқисангиз, зиммангиздан адо бўлар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat