Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон реклама

23:41 / 09.08.2021 | Maftuna | 1073

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда телевидения ва ижтимоий тармоқларда жуда кўп маҳсулотлар реклама қилинади. Шулардан бир соч сувиш воситалари ҳақида сўрамоқчиман. Рекламада унинг жуда ҳам сочларга фойдаси кўплиги ва майин силлиқ қилиб қўйиши айтилади. Аслида ундай бўлмайди, сочнинг ундай силлиқ майин ва чиройли бўлиши учун бошқа жуда кўп косметик муолажалар қилинади. Лекин одамлар айниқса аёллар шу рекламага ишониб маҳсулотларни олади ва бирор ўзгариш сезилмаганини норози бўлиб гапириб юришади. Уларнинг бу қилаётган ишлари қанчалик тўгри олаётган даромадларичи. Ахир бирор нарса тақдим қилинса унинг асли қандай эканлиги аниқ айтилиши керак эмасми Савдо яхши бўлсин деб ёлғон маълумотлар беришлари тўгри эмаску


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳақиқатга зид ҳолатда молни реклама қилиш алдамчилик ҳисобланади. Олинаётган даромадлар ҳам ҳалол бўлмайди. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَرَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى صُبْرَةِ طَعَامٍ، فَأَدْخَلَ يَدَهُ فِيهَا، فَنَالَتْ أَصَابِعُهُ بَلَلًا، فَقَالَ: «مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «أَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ؟ مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бозорда) бир уюм егулик (дон ёки хурмо) ёнидан ўтиб қолиб, унга қўлларини тиққан эдилар, бармоқлари намликка тегди. Кейин: «Бу нимаси, эй егуликнинг эгаси?» деган эдилар, у: «Ёмғир тегибди, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Одамлар кўрсин деб ўша жойини егуликнинг тепасига қўймабсан-да? Ким алдамчилик қилса, мендан эмас!» дедилар». 
«Саҳиҳи Муслим» китобидан.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat