Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг ҳаққи

23:51 / 09.08.2021 | Muhammadziyo Parpiev | 1238

Ассалому алайкум! Мен кўпинча йўлда кетаётганимда мисол кимнингдур дарахтини баргини тўкиб юбораман беихтиёр тегиним ёки қум шағал бўлса устидан юриб уни сочиб юбораман шунда мен бировни ҳаққини еяётган бўламанми? ва бу кўпинча қасддан бўлмайди лекин йўлда қум шағал турса табийки устидан юришга тўғри келади. 2. Яқиним иш ҳонасидан мижозидан бир соат қолиб кетибди ва уни нечакундур уйда қолди эгаси чиққунча деб ва маълум вақт ўтгач менга берди ва сўрасам эгасига уни пулини берибди ва у рози бўлибди шунда саволим шуки бу соатни тақсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қасддан қилмаса зарари йўқ, етказилган зарарни тўғрилаб кетиш керак. Лекин мусулмон бунчалик қўпол ва зараркунанда бўлмаслиги керак. Зийрак ва хушёр бўлиши керак. Пулини бериб рози қилган бўлса, ўша яқинингизни мулки бўлади. Сизга берса бемалол фойдалансангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat