Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоларини қилсам бўладими

19:31 / 09.08.2021 | Абдуллоҳ | 1682

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намоз ичида - саловатдан кейин Сод сурасининг 35-оятидаги Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоларини айтсам, бўладими? Ва, умуман, намоздан ташқарида дуо қилганимда ҳам ушбу дуони ўқиб юришим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз зикр қилган дуо шубҳасиз Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида қайтарган дуодаги ҳаддан ошиш ҳисобланади. 
У Зот: Роббингизга тазарру ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас, деган. 
Буни шунингдек имом Абу Довуд ривоят қилган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
“Бу умматда таҳорат ва дуода ҳаддан ошадиган қавм бўлади”, деган ҳадисларида мазаммат қилганлар. Аҳли илмлар маҳол, имконсиз нарсани сўрашлик дуодаги қайтарилган ҳаддан ошиш эканлигини айтганлар. Бу дуони Аллоҳ таоло набийси Сулаймон алайҳиссаломга ижобат бўлишини хос қилган. У зотдан кейин бу дуо ҳеч бўлмайди. Аллоҳнинг набийси Сулаймон тарафларидан қилинган бу дуо сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларида у зотга ташлаган шайтонни масжиднинг устунига боғлаб қўйишни қабул қилмаганлар. Чунки жинларни бўйсунтирилиши Сулаймон алайҳиссаломнинг сўраган нарсалари бўлган. Шундай экан қандай қилиб кимдир бу нарсаларни ўзига сўраши мумкин? Бу очиқ-ойдин хатолардан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat