Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредитга олинган уйни сотиш

03:46 / 11.08.2021 | Ravshan Musayev | 2706

Ассалому алайкум! Мен 2 сотихли намунали уй жой олганман. Уй нархининг дастлабки 10 % тўловини амалга оширганман. Қолган қисмини банкдан 20 йил муддатга ойма ой тўлаш шарти билан кредит хисобидан амалга оширганман. Орадан уй жойни бошқа шахсга сотиб юбордим лекин банк кредити узоқ муддатгача мени номимда туради. Олдинлари банкдан кредит олиб вақтида тўлов қилиб юрардим, хозирги кунда кредит олмай қўйганман сабаби тўланмай қолган кунларига жарима тўлаш керак бўларди ва бу ишлар шариатда қораланганлиги сабабли. Саволим юқоридаги узоқ муддатли кредит мени номимда лекин тўловчи бошқа инсон буни хукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кредит олганингизда ҳам ҳозир ҳам гуноҳда баробарсиз. Судхўрликнинг гуноҳини қуйидаги ҳадисдан билиб оласиз:

 عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ.  ورواه الإمام أحمد في المسند 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. 

عن عبد الله بن حنظلة غسيل الملائكة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: درهم ربا يأكله الرجل وهو يعلم أشد من ست وثلاثين زنية. رواه أحمد، والطبراني في الكبير 

Абдуллоҳ ибн Ҳанзала(фаришталар ғусл қилдирган зот) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши билиб туриб рибодан бир дирҳам ейиши 36 бор зино қилишдан қаттиқдир” дедилар.
Имом Аҳамад ва Табаронийлар ривояти. Валлоҳу аълам! 

Топ рейтинг www.uz Openstat