Биз қишлоқда чорвачилик билан шуўулланамиз. Боқилган ҳайвонларни асосан қассоблар сўйиб олади. Чунки узимиз сотишга имкониятимиз ёъқ. Лекин қассоб чорвадордан олаётган қўй ёки молнинг фақат 4 аъзосига яъни 2 қўл ва 2 оёқ учун пул беради. Ўша пул ҳам бозор нархидан арзонроқ бўлади. Ундан ташқари қассоб мол егасидан молнинг терисини, калласини, ичидан чиқадиган ёғини, жигарини, думғазасини ва яна 1-2 кг гўштини текинга олади. Қисқаси чорвадор салкам ярим йилда топадиган даромадини қассобга беришга мажбур. Қассоблар топаётган даромад ҳалолми? Шариатга тўғри келадими?