Ассаламу алайкум! Имомни рукуъда топган одам қиёмда туриб такбир айтиб, рукуъга бориб бир тасбеҳ айтишга улгурса ҳисоб бўладими, ёки тасбеҳ айтишга улгурмаса ҳам ҳисоб бўладими? Мисол учун иқтидо қилувчи такбир айтганда, имом рукуъда, иқтидо қилувчи рукуъга боришига имом қавмага қайтса, бу ҳолатда рукуъни топган ҳисобланадими? Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган суратда муқтадий рукъуни топган бўлади. Муқтадий қўли тиззасига етадиган даражада эгилиши рукъу ҳисобланиб, шу билан рукъунинг фарзи адо бўлади. Бир тасбеҳ миқдорича туриши вожиб. Уч тасбеҳ миқдорича туриши эса суннат. Валлоҳу аълам.