Ассалому алайкум! Мусофирдаман, йўлда келишимда поездда келдим йўл узоқ 5 кун юрдик. Намозимни қазо қилмай деб ётиб ўқидим, жойим теппа ўриндиқда эди. Энди ўйлаб қолдим тўғри қилдимми деб. Фарз намозимни 2 ракатини ўқирдим шом 3 ракат хуфтон 4 витр 3 ракатдан ўқидим. Шунга нима қилай ёки қазо деб ўқийми қайтариб?
– Ва алайкум ассалом! Намозни тик туриб, қиблага қараб ўқиш керак. Агар тик туришга имкон бўлмаса, ўтириб ўқилади. Агар ўтиришга имкон бўлмаса, кейин ётиб ўқилади. Поездда тик туриб ўқишга ҳам имкон бор. Агар тик туриб тўлиқ имкон бўлмаса, ҳеч бўлмаса намозни бошлаяпганингизда тик туриб “Аллоҳу акбар” деб қулоқ қоқиб, кейин ўтириб ўқисангиз бўлади. Агар унга ҳам имкон бўлмаса, ўтириб қулоқ қоқиб ўқийсиз. Ўтириб ўқиганда рукуъ ва саждаларни қилишга имкон бўлмаса, ишора билан қиласиз. Саждага рукуъдан кўра пастроқ энгашасиз. Поездда тик ёки ўтириб ўқишга имкон бўлиб сиз ётиб ўқиганингиз учун ўша кунлардаги намозларингизни қазосини ўқиб олинг. Тўрт ракатли (пешин, аср ва хуфтон) намозлари икки ракат қилиб ўқийсиз. Қолганлари ўзи қандай бўлса, шундай ўқилади. Валлоҳу аълам!