Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.Намоз ўқилаётганда хусусан фарз намозида, зам сура қилишда имом ёки ёлғиз ўқувчи зам сурани намоз бошланишидан аввал ўйлаб олиб, ҳозир шу сурани ўқийман деса, ёки ҳар бир намозга алоҳида алоҳида зам сура белгилаб, доимий равишда шу зам сураларни ўқиса бўладими?Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Олдиндан ўйлаб олиш керак. Аммо ҳар бир намозга алоҳида алоҳида зам сура белгилаб, доимий равишда шу зам сураларни ўқиса бўлмайди.