Ҳурматли устоз минг бир ҳижолат билан саволим бор эди. Биз тақвимга қараб намоз о'қиймиз лекин сизнинг сайтингиздаги тақвим билан чиқарилган тақвимлар орасида озгина фарқ бор экан фақат аср намозида 17 минут фарқ қиляпти (17.02.2012) устоз бу ҳолатда нима қилиш керак ёки куннинг аломатларига қараб о'қиган афзалми?саволим ноо'рин бо'лса узр со'райман
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Намоз тақвимнинг минутига қараб ўқиш фарз ҳам, суннат ҳам эмас. Жамоат нима қилса шуни қилинг. Ўзингиз ўқиганингизда Аср вақти ичида бўлса, етарли.