Ассалому алайкум! Мен ўзимни яшаш уйимдан 150 км узоқликда ишлайман ва хар хафта ёки икки хафтадан бир жума куни уйига қайтиб душанба кунини ишлайдиган манзилган келаман. Ишлайдиган жойимда квартирам бор. Квартирам ишхонамдан 600 метрча узоқликда бир хил пайтлари иш хонани ўзида намозимни ўқиман. Сабаби ишхонамни ўзида хам тахорат олишга хам намоз ўқишга хам имконият бор. Манга битта танишим намозингни қаср қилиб ўқисан деганди чунки уйингдан 90 км узоқдасан деди ва яна битта танишим намозингни тўлиқ ўқисан сабаби санда ишлайдиган манзилингда намозни адо қилишлик учун тўлиқ имкониятинг ўқишга жойинг уйинг бор деди ва шундан буён тўлиқ ўқиб юрибман бу икки холатда кай бири тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Сиз аслий ватанингиздан, яъни туғилиб ўсган ва доимий яшашни ният қилган шаҳрингиздан 89 км узоқликдаги жойга 15 кундан кам вақт туришни ният қилиб борар экансиз. Сиз бундай ҳолатда то аслий ватанингизга қайтгунингизгача мусофирсиз ва намозларни қаср ўқийсиз. Ишхонангизда намоз ўқишга шароит яхши эканининг аҳамияти йўқ. Шу вақтгача тўлиқ ўқиб юрган бўлсангиз намозларингиз дуруст бўлган лекин қаср ўқимаганингиз учун гуноҳкор бўлгансиз. Агар қаср ўқишингиз лозим бўлган пешин ёки аср ёки хуфтон намозларидан бирини тўлиқ ўқиётганингизда иккинчи ракатда ўтирмасдан учинчи ракатга туриб кетган бўлсангиз ўша намозни икки ракат қилиб қазосини ўқийсиз. Валлоҳу аълам!