Ассалому алайкум! Ҳозир ижтимоий тармоқларга ҳар хил исломий гуруҳлар очилган овозли чат деган бўлими бор шу ерда эркак кишилар кириб тиловат қилиб беришади Қуръонга муҳаббатли инсонлар кириб эшитишади савоб умидида. Энди шу аралаш ҳолатда аёллар қизлар ҳам тиловат қилишлари жоизми? Яъни ўғил болалар ҳам уларни тиловатларини эшитиши жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Агар фитнага сабабчи бўлса бундай гуруҳларда аёллар Қуръон ўқимаганлари маъқул. Валлоҳу аълам!