Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оят тўғрисида

18:28 / 09.12.2022 | Sarvarbek | 758

Ассалому алайкум! Мунофиқун сураси 19-оятида айтилганидек нега инсон олгандан сўнг ҳаётга қайтиш имкони берилса садақа-Ифоқ қилишини айтади? Намоз, роза ва бошқа ибодатлар айтилмаяпти, йўки қурони каримга кўра садақа инфоқ қилиш бошқа ибодатлардан афзал турадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу ояти каримадаги садақадан мурод закотдир. Оятда хоссатан садақанинг зикр қилишни бошқа солиҳ амалларнинг фазлини нафй қилмайди. Балки садақага даъват ўрни бўлгани учун айтилган. Инсон дунёга қайтарилса фақатгина садақа қилишнигина эмас балки қандай бўлса ҳам солиҳ амал қилиб қолишни орзу қилади. Аллоҳ таоло “Муъминун” сурасида марҳамат қилади:

حَتَّى إِذَا جَاء أَحَدَهُمُ الْمَوْتُ قَالَ رَبِّ ارْجِعُونِ۝ لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحًا فِيمَا تَرَكْتُ كَلَّا إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَائِلُهَا وَمِن وَرَائِهِم بَرْزَخٌ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ۝

“Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: “Роббим, мени қайтаргин. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам”, дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир.” (99-100 оятлар). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat