Ассалому алайкум! Мен Россияда реклама фирмасида ишлайман. Яъни ташқи реклама плакатларини катта принтерда печат қиламан. Бу ерда алкогол рекламасига рухсат бор. Табиийки алкогол маҳсулотлари рекламасиниям мен печат қилиб беришим керак (хизмат вазифамдан келиб чиқиб). Саволим, Бу орқали мен алкогол даъватига шерик бўлиб қолмайманми? Шу ишда ишлашим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсаларни рекламасига асло аралашманг. Гуноҳига тенма-тенг шерик бўласиз. Ҳаромни эълон қилиб топганингиз ҳам ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!