Ассалому алайкум! Мен бир дўстим билан тил ўрганиш учун тўгаракка бораман. У билан қизиқроқ бўлиши учун ким сўзларни ёдлаб келмаса жазо сифатида 1мартта овқатланишга олиб киришни келишгандик, ҳали бу ишни қилмадик. Бу иш харом ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Бу шаклда тўғри бўлмайди. Ким сўзларни ёдлаб келмаса, бир мискинни тўйдиради деб жарима қўйинглар. Шунда тўғри бўлади. Биринчиси ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!