Ассаламу алайкум! Ҳурматли шайх ҳазратлари.”Зикр аҳлидан сўранг” деган китобингизнинг 106-сонини, 1559-саволини ўқиб туриб бир савол туғилиб қолди.Зеҳнни қувватини ошириш учун берган маслаҳатингизда: 4 ракат намоз ўқи дейилибди. Ушбу 4 ракатни 2 ракатдан бўлиб ўқиладими ёки 4 ракат битта ўқиладими? Агар битта 4 ракат ўқилса биринчи ракатда фотиҳа ва ясин, 2-ракатда фотиҳа ва ҳа мим(духон), 3-ракатда фотиҳа ва алиф лам мим.танзилус сажда, 4-ракатда фотиҳа ва таборак суралари дейилибди. Духон дан кейин сажда сураси орқадаги сура уқилар экан. Ёки нафл намозда орқадаги сурани ўқиса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Но жоиз савол берган бўлсам узр сўрайман Аллоҳ сиздан рози бўлсин!