- Ва алайкум ассалом! Намозга зарари йўқ. Машойихларимиз “Жаннат аҳлига жаннатда Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш насиб бўлади. Намозни васвасасиз ўқийдиган кишилар Аллоҳнинг жамолини бепарда кўришади. Хаёли чалғиб, васваса билан ўқийдиганлар парда ортидан кўришади” деганлар. Шунинг учун хаёлни сочилмаслигига қаттиқ ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!