Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Дўстим иши қишлоқ жойга тўғри келиб қолди, у мендан тасдиқ учун "жумъа менга ҳозир вожиб эмас-а?" - деб, сўраяпти. Мен Ислом.уз дан қараб унга ўқиб бердим, оҳири у ҳутба қилишни билмагани учун 4 кишилик жамоат бўлса ҳам ўқий олмаслигига хулоса қилдик. Биз Россияни Москва шаҳрида эдик, у Наро Фоминск деган жойда ишлаяпти, бу жой Москвадан 75 км узоқликда, бориб келиш қиммат пулга тушар экан ҳамда кўп вақт олар экан, ҳозир ўша жойда 3 ой ишлар экан… Ҳозир ҳутба қилишни билмаганлиги Жумъа намозини ўқиш учун тўсиқ ҳалос деб келган тўҳтамимиз тўғрими? Жавобингиз учун катта раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.