Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқхўр ота

09:15 / 14.05.2018 | Umidjon Zaribov | 2870
Ассалому алайкум! Устозлар, отамнинг ёши бир жойга бориб қолган, Худо борлигига ишонади, лекин ароқни жудаям ёқтирадилар. Ўзлари ароқ сотадиган магазинда ишлаб бизларни катта қилди. Аллоҳга шукур мен хозир намоз ўқийман. Лекин отам ёнида ароқ сотишга мажбур бўлмоқдаман(мен кассирлик қиламан). Мен шу ишни тўхтатайлик деб кўп айтганман. Отам менинг намоз ўқишимни хам ёмон кўриб қолмоқда. Муносабатларимиз хам анча таранг ахволга келиб қолган. Сизларнинг бу борадаги маслахатингиз қандай? Илтимос жавобингизни телеграм каналингизда хам улашинг.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Гуноҳни тарк этинг. Ҳалолдан топишга ҳаракат қилинг. Охиратнинг азоби ўта оғирдир. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида марҳамат қилади: 

 وَكَذَلِكَ نَجْزِي مَنْ أَسْرَفَ وَلَمْ يُؤْمِن بِآيَاتِ رَبِّهِ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَشَدُّ وَأَبْقَى۝

127. Ҳаддидан ошган ва Роббининг оятларига иймон келтирмаганларни ана шундай жазолаймиз. Охират азоби, албатта, ашаддий ва боқийдир.

Роббининг зикридан юз ўгирган шахс энг катта исрофчидир. У ўзига берилган энг улкан имкониятни, бахт-саодат манбаи бўлмиш ҳидоятни зое кетказиб – исроф қилиб, залолатни ихтиёр этган одамдир. Икки дунё бахт-саодатининг манбаи бўлган иймон ва Ислом ҳидоятини зое қилган гумроҳ кимсадек исрофчи оламда йўқ. Ўрганаётганимиз ояти каримада исрофга йўл қўйган ва Роббининг оятларига иймон келтирмаган ана шундай кишилар охиратда юқорида зикр қилингани каби жазоланишлари таъкидланмоқда. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat