Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ниятни ҳолис қилмаслик

00:00 / 03.03.2013 | eski savollar | 1756
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу, ҳурматли Устоз. Биламизки, амаллар ниятга боғлиқ. Ким бир ишни яхши ният билан қилса, унга ажр савоб берилади. Аксинча бўлса, гуноҳ. Мен бир неча йил олдин уяли алоқа воситасини сотиб олган эдим. Ўшанда ниятим ёмон эди (яъни бу жиҳозни ўйин ўйнаш ва ношаръий, гуноҳ бўлган лавҳаларни томоша қилиш учун олгандим). Ҳозир бу гуноҳларни ҳеч ҳам тарк этолмаяпман. Доим Аллоҳга дуо қиламан, гуноҳларимдан пушаймон бўлиб тавба қиламан, лекин маълум вақтдан кейин яна ўша гуноҳларни қилиб қўйяпман. Устоз, мен нима қилишим керак? Ёки ушбу жиҳоздан қутулишим керакми? Илтимос мен учун дуо қилинг, Аллоҳ Сизнинг воситангизда мени Ўз ҳидоятига бошласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар ўша жиҳоз қўлингизда бўлгани учун гуноҳга қайтаётган бўлсангиз, уни йўқотинг ва қўлингизга қайта олманг. Ўша гуноҳ содир бўлишига сабаб бўлаётган барча нарсалардан четланинг. Аллоҳ таоло кўриб, билиб ва ҳисобини қилиб турганини бир зум ҳам унитманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat