Ассалому алайкум! Бирор йигит ёки қизни уни қўшнисидан суриштириб келишса, қўшниси эса у қиз ёки йигитнинг бирор ёмон хислати хақида хабари бўлса шуни суриштириб келганларга айтиш жоизми? Ростини айтса қўшнисидан совчиларни узоқлаштиради, қўшнимку у хам бахтли бўлсин деб ёмон хислатини яширса совчиларга зарар бўлиши мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Айтишда муболаға қилиш жоиз эмас. Айтмаслик ҳам ёлғон гувоҳлик бериш бўлади. Валлоҳу аълам!