Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муслмонлар тарихи

16:18 / 30.12.2019 | Sayidakbar Zairov | 1821

Ассалому алайкум! Андалусия тарихини ўқиб мусулмонлигимдан фахрланиб кетдим. Умуман биз ўз ислом тарихимизни ўқишимиз керак экан деган қарорга келдим. Салкам 8 аср ислом динига хизмат қилган Андалусия нима сабабдан ҳозриги ҳолатга келган? Уларни аянчли қатл қилиниши, насаролар кечаси кириб ким ғусл қилган бўлса сочни ушлаб кўриб уларни қатл қилиши, хатна бўлган болаларни ҳам? 

Саволим шуки Аллоҳ мўминларни устига кофирларга йўл очиб бермайди, демак аввал мусулмонлар исломда суст ҳолга келганларми? Яъни шариятга амал қилиш камайгандан кейин насоролар шу даражага келганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз фарзандларимизни диёнатли мутахассис қилиб етиштирсак, сиз айтган натижаларга етамиз. У вақтда ҳам олимларнинг устидан тухмат қилиб, юртни ташлаб чиқиб кетишга ташвиқот ва тарғиботлар қиладиган ватан хоинлари бўлган. Олимлар чиқиб кетишгач, инсонлар раҳнамосиз қолишиб, жоҳилларни орқасидан эргашишган. Ўзлари ҳам адашишган, ўзгаларни ҳам адаштиришган. Олимлари ҳам кофирлар юртига ҳижрат қилишган бўлса, бир икки сулола динини ушлаб учинчи сулоладан динсизлик ёки борган жойларидаги халқнинг динига ўтиб кетишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat