Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чет элдаги гўштлар

16:53 / 13.08.2021 | Shovkatjon | 1505

Ассалому алайкум! Мен Сеулдаман. Бу ерда халол гўшт топиш мушкул, халол деб сотадиганлардан олишга бироз шубхаланамиз, шунинг учун анчадан бери гўшт ўрнига тухум танавул қиламан. Лекин ҳозирга пайтлар жинсий қувват ошганлигини хис қилаяпман ва зинога бориб қолишдан қўрқаяпман: 1 агар гўшт сотувчидан гўштингиз халолми десам ха деса, мен янаям аниқлаштириш учун қўлда "бисмиллахи Аллоҳу акбар" деб сўясизларми деб сўрасам улар буни хам тасдиқласа, яхши гумонга бориб улардан гўшт харид қилсам бўладими? 2. Бу холатда уйлана олмайман рўза тутишим вожибми? 3. Рўзани қазони ният қилиб тутсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Балиқ ҳам ейишингиз мумкин. Ҳалол деб сўрасангиз сотувчини диёнати, ўзини тутишига қаранг. Агар ғолиби гумонингиз ҳаромлигига далолат қилса олманг. Қазо рўзаларингиз бўлса ўшаларни тутган афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat