Шайх Ҳазратлари Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ҳазрат мен бундан 6-7 йил олдин залолатда эдим. Дўстларим билан ароқхўрлик, пивохўрлик чекиш ва бошқа бемани ишларни қилар эдим. Зулматдан ёруғликка чиқиб ушбу нарсалардан ҳазар қиладиган бўлганман. Мени айтмоқчи бўлганим ўша даврда аҳмоқлик билан эсимда бор бир кафега бир ўртоғим билан кириб шашликхўрлик ва ароқхўрлик қилганман ва пулини бермасдан қочиб кетганмиз. Яна бир дискотекага кириб пивохўрлик қилганмиз, эсимда шунда 80 минг бўлган эди, ундан ҳам қочиб кетганмиз. Бировни ҳақидан қўрқаман. Шунинг учун пулларни олиб бориб бериш ниятим бор. Лекин бир томони харом ичилган пулларга ҳалол топган пулимдан бергим келмаябди. Ушбу пулларни қийналиб қолган, зориққан инсонларга берсам бўладими? Агар мумкин бўлмаса ишратхона эгаларига олиб бориб берайми? Узр вақтингизни олганим учун. Аллоҳ барчаларимиздан рози бўлсин.
Ҳаром нарсада бериш керак эмас.