Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин! Сизларни қилаётган ишларингизда ажр-савобни қийрот-қийрот қилиб тўлдириб берсин. Бу галги саволим ов хақида. Пайшанба куни ов қилиб бўлмайди деб эшитган эдим. Чунки бу кеча жума оқшоми дейиларкан. Барча жонзодлар ҳам жума кунини ҳурматидан ҳурматланаркан. Шу масалани топа олмадим. Мен хам балиқ овига қизиқаман, пайшанба куни овга борсак бўладими? Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин!Раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бу гапларни динимизга алоқаси йўқ бидъат гаплар. Валлоҳу аълам!