Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ИЖК соғлик юзасидан жоизми

19:31 / 14.08.2021 | Gulbahor | 1984

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар сизларга аввал савол берганимда Муслимаат.уз дан жавоб олишимни айтгандизлар улар жавоб беришмаяпти. Саволим Зикр аҳлидан сўранг савол жавобида 635 ва 737 номерларда ИЖК яни ҳомиладорликдан сақланишда туҳумдонларни бойлашни жойиз эмас дегансизлар улардеги вазият соғлиқ юзасидан эмас манда 3та фарзандим бор Алҳамдулиллаҳ оҳиргисида кесирча кесиш йўли билан туққанман. Қон босимим жуда баланд. Шифокорлар бошқа туғмасликни маслаҳат берган соғлиғим сабабли шу холатимда хам жойиз эмасми илтимос шу масалада батафсил жавоб берсангиз


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло аёлни туғадиган фитрат билан яратган. Мутлақо туғмайдиган қилиш фитратни ўзгартириш ҳисобланади. Мутлақо қилиб эмас вақтинча сақланиб туринг. Қолаверса докторлар сизга туғмасликни маслаҳат берибди холос. Агар қон босим баланд бўлиб қонингиз қуйиқ бўлса суюлтирадиган дори ичинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat