Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора билан ойликни кўтариш

18:21 / 14.08.2021 | Ilxam | 1323

Ассалому алайкум! Мен рассияда ишлайман электрикман. Фирмада соатимга 110 рублдан пул тўлайди. Бир ойда 400 соатга яқин ишлайман ва 44000минг рублга яқин ҳак оламан. Бошқа ишчилар соатга эмас ойига ишлайдилар 50минг 55минг бир ойда 28-29 кун ишлайди, 2 бозор куни дам олишади. Мени ҳам моишимни 50га ёки 55га кўтаргани учун пул таклиф қилишим жоизми? Ёки у мендан кутаргани учн пул сўрашлиги жоизми 3. Агар булар пора бўлса пора бериб маош кўтаргандан кейн оладиган 50минг 55минг рублим халол бўладими? 4. Ишга бормасдан кунини бор деб белгилатган учун тавба қилса гуноҳи кечириладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1-2). Бундай қилсангиз пора бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Пора берувчига ҳам, пора олувчига ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлсин!". "Пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам, иккови орасида юриб порада воситалик қилувчини ҳам Аллоҳ лаънатласин!", деганлар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: حُجِبَتِ النَّارُ بِالشَّهَوَاتِ وَحُجِبَتِ الْجَنَّةُ بِالْمَكَارِهِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дўзах шаҳвоний нарсалар ила ўралгандир.
Жаннат ёқимсиз нарсалар ила ўралгандир», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дўзахнинг атрофига ҳавойи нафс ўзини урадиган маишатпарастлик, зино, қимор, ўғрилик, порахўрлик каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаҳаннамга қулайди.
Жаннатнинг атрофига ҳавойи нафсга ёқмайдиган ибодат, тақво, сабр, аччиқни ютиш, бошқаларнинг ёмонликларини кечириш каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаннатга киради. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

3). Ноҳақдан ишлаб топилган пул нопок бўлади.

4). Тавба ҳақиқий бўлиб афсусланиб ва қайтиб бу ишга қўл урилмаса иншаа Аллоҳ қабул бўлади. Ишлади деб ёздириб ишламасдан пул олган бўлса қайтариши ҳам керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat