Ассалому алайкум! Устозлар мен чойҳонада ишлайман. У ерда одамлар таомини еб чиқиб кетгач таомларидан қолиб кетади. Шу қолган нарсаларини еса бўладими. Опчиқиб ташлаб юборамиз қолган нарсаларни баъзида исрофгарчилик бўлмайдими бизга ҳар ҳил одамлар келади келиб қимор ўйнашади ароқ сигарет чекишади биз шуларга ҳизмат қиламиз яъни нонини чойини овқатларини олиб келиб берамиз ва кўнгилдан чиқариб пул беришади Кўп пул ҳам бериб юборишади ичишволса шу олаётган пулимиз ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ортиб қолган таомларнинг эгаларидан розилик олиш керак.
2). Ботил ишларга хизмат қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!