Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қибла қийшиқроқ бўлса

00:31 / 15.08.2021 | Акбархон Зокиров | 1639

Ассалому алайкум! Масжидимизда қурилиш ишларини олиб бориш учун лойиҳалаш ишларида шу маълум бўлдики масжид қибласи 31градусга фарқ қилиши аниқланди. Мутахасис масжид қибласини суриш керак деб айтмоқда. Бунга бир отахон масжидни менинг бобом қурганлар қиблани ўзгартирмайсизлар, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох 45градусгача фарқ билан ўқиса бўлади деб айтганлар деб қаршилик қилмоқдалар.. Шу холатда бизга тўғри йўл кўрсатиб, масжидимизда фитна бўлиши олдини олишга ёрдам берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уламолар "қибладан 45 градусгача бурилиб намоз ўқиб қўйган бўлса адо бўлади, қайта ўқимайди" деганлар. Отахонга "қибла янада аниқ бўлса намоз тўла тўкис адо бўлади" деб тушунтириш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat