Поезд купесида рус миллатига мансуб ҳамроҳлар билан кетаётган эдик. Суҳбат инсоннинг яралишига келиб тўхтади, рус ҳамроҳим "инсонлар маймундан тарқаган ва ривожланиш натижасида ҳозирги ҳолатга келган", деди. Мен ўзим билганимни айтдим, инсонлар Одам ато ва Ҳаво онамиздан тарқаган дедим. Шунда улар менга "наҳотки ҳамма инсоният бир ота ва онадан тарқаган бўлса" дейишди. Буни қандай тушуниш мумкин? Ахир ака ва сингиллар ўртасида алоқа бўлганми? Бу мумкин эмас-ку, деган саволларни беришди. Шунда мен ўзимнинг илмим пастлигидан уялиб қолдим. Илтимос, шу саволимга жавоб берсангиз. Намозларимда сизнинг хаққингизга дуолар қиламан. Аллоҳ қилаётган хайрли ишларингизга барокатлар берсин.
– Бунга ўхшаш саволларга аввал кўп жавоб берганмиз. Сиз улардан бехабар бўлсангиз керак. «Сунний ақийдалар» номли китобнинг муқаддимасини ўқинг.