Шаих хазрат.Онам ярим челак майда тошларни хар биттасига тахлил айтиб,суф деб чикадилар.Кабримнинг устига сепасилар дейдилар.Шу хакида шариатимизнинг акидаси хакида айтиб берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан рахмат.Дин йулида килаётган мехнатингизда оллох мадад берсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шариатнинг ақийдаси бўлмайди. Бир гапни айтишдан олдин ўйлаш керак. У ишни одамлар ўзлари “таҳлил”нинг савобида умидвор бўлиб қилишади. Алоҳида шариат кўрсатмаси йўқ.