Ассалому алайкум! Олийгохда ўқиган вақтим курсдошлар билан ким тўй қилса 10мингдан йиғиб берардик. Тўйим бўлгандан сўнг 1 йил ўтиб бошқа гурухга ўтказиб юборишди. Ва билимсизлигим ва хали хамма курсдошларимни тўйи бўлмагани сабаб, эски гурухимдагиларни тўйига пул қўшмадим. Кейинчалик кимни қачон тўйи бўлди хаммасидан хабардор эмасман. Уларни телефон рақамларини топиб хисобига, ўша пайтдаги 10мингни доллар қийматини хозирги сўмга ўгириб, телефон рақамларини хисобига ўтказиб берсам, аммо уларни ўзига айтмасам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Рақамини топиб ўзларига беринг ва розилигини олинг. Агар топиб гаплашсангиз ва улар кечиб юборса уларнинг ихтиёри. Валлоҳу аълам!