Ассалому алайкум! Аҳмад Лутфийнинг “Саодат асри қиссалари” асарининг "муаллифдан" рукни остида "ётарда у кишининг (яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ) ёди билан уйқуга кетгувчи ва тонгда у кишининг гул ҳидларини ҳидлаш илинжида уйгонган мўминларга саломлар бўлсин" маъносидаги гап бор. Аввало Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан чексиз ҳурмат билдирамиз, лекин юқоридаги гап билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳдан устун қўйганга ўхшаб қолмаймизми? Саволим нотўғри тушунча замирида пайдо бўлган бўлса минг бор узр ва тавба қилдим. Жавобларингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат, Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатнинг айни ўзидир. Валлоҳу аълам.