Ассалому алайкум! Мен iT соҳаси бўйича иш бошламоқчи эдим. Мисол учун дастлаб диний ва дунёвий илмлар бўйича иловалар чиқазиш, ёутубе орқали канал очиб юритмоқчи эдим. Мақсадим ҳам халқимни илмий салоҳиятини ошириш, ҳам пул топиш. Бу ишим агар диний иловалар мисол учун намоз ҳақида ва ҳаказо чиқарсам бу пул топиш учун диндан фойдаланаётган бўлмайманми? Буни ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Сиз мусулмонларга фойда бўлиши учун диний иловалар қилмоқчи бўлсангиз, шариатни яхши биладиган аҳли илм кишиларни топиб ўшаларнинг назоратида қилишингиз керак. Чунки бу дин, мусулмонларнинг ақида ва ибодатларига, охиратига боғлиқ масалалар. Бунинг жавобгарлиги ҳам шунга яраша масъулиятлидир. Аҳли илм кишилар назоратида, уларнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширсангиз барака ҳам бўлади, хатодан ҳам омонда бўласиз. Илова учун сарф қилинган маблағ ва хизматингиз учун пул олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!