Ассалому алейкум.1)Ҳурматли устозлар, мен оила бошлиғиман,анча йиллардан бери тижоратчилик билан шуғулланаман, шу тобган мулкимга ва уни сарфлашга қанчалик ҳақлиман ёки сарфлаган пулимни оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб сарфлашим керакми , бу оиламнинг итоатсизлигидан эмас, адолатли бўлишни хоҳлайман.2)Мерос бўлишни оила бошлиғи қачон қилиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Топганингиз ҳаммаси сизники. Хоҳлаганингиздек сарф қиласиз.
2). Муносиб топган вақтда. Ҳаммасини улашиб юбориб ўзи қуруқ қолиши ҳам яхши эмас. Валлоҳу аълам!