Ассаламу алейкум ва раҳматуллоҳ ҳурматли шайх ҳазратлари.Бизга илмни етказишда қилаётган машаққатли меҳнатларингизни ажрини зиёда қилишини Аллоҳдан со'раб дуо қиламиз ва навбатдаги саволни бермоқчимиз.Агар бир инсон қарзга (айтайлик 10000 со'млик) нарса сотса,қарзни қайтариб олаётганда унинг нархи ошган бо'лса (айтайлик 12000 бо'лган).Қарзни 10000 қилиб қайтариб олиш керакми ё 12000 қилибми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аслида 10 000 олади. Аммо савдо пайтида пулнинг қадрсизланишини эътиборга олиб, нархи ўзгармай турадиган нарсага бичиб қўйилса, ўша нарсанинг нархини олиш мумкин бўлади. Мисол учун тилло ёки доллар.