Мени қийнаган нарса, отамнинг баъзи илмсизлик билан қилган амаллари борасида. Маълумки, отани ранжитишлик яхши эмас. Отам сигарет чекадилар, ўз ўрнида намоз ҳам ўқийдилар. Баъзан таҳоратли ҳолда сигарет чекиб, кейин намоз ҳам ўқийдилар. Мен чекилганда таҳорат синишини айтаман, лекин эсдан чиқадими яна бу ҳолат бўлиб туради. Бундан ташқари баъзан чап қўллари билан таомланаётганларини ҳам кўраман. Узтоз, шундай ҳолатларда мен отамга таълим тарбия тариқасида қаттиқрок гапирсам жоизми? Гапларимдан ранжиб колишидан ва бундан мен гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқаман. Шу масалада маслаҳатингизга муҳтожман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сиз онанингиздан илтимос қилинг. Ёлғиз қолганларида у киши айтсин!